Жорий йилда магистратурага қанча талабгор ҳужжат топширган?

Жорий йилда магистратурага қанча талабгор ҳужжат топширган?

Аризалар қабули кеча, 30 июль куни якунланди. Бу йил талабгорлар томонидан жами 40 минг 28 та ариза келиб тушган.

 

Ўтган йили муайян сабабларга кўра рад этилган аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча вақт берилган эди. Жорий йил ҳам тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Шунингдек, айни пайтда:

 

– Иккинчи мутахассисликка қабул давом этмоқда. Бунгача 15 минг 271 та ариза келиб тушган. Қабул 10 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади;

 

– Ўқишни кўчириш бўйича ҳам аризалар қабул қилинмоқда. Қабул жараёни 5 августгача давом этади.

 

– 9-синф битирувчиларини техникумларга қабул қилиш муддати ҳам 10 августга қадар узайтирилган. Ҳозирда 170 минг 544 та ариза келиб тушган