Россияда ҳомиладор талабаларга тўланадиган нафақа кўпайиши мумкин – ТАСС ахборот агентлиги

Россияда ҳомиладор талабаларга тўланадиган нафақа кўпайиши мумкин – ТАСС ахборот агентлиги

Россияда ўқиётган ҳомиладор талабаларга давлат томонидан бериладиган моддий ёрдам миқдори оширилмоқда. Бу ҳақда “Коммерсант” нашри ва ТАСС ахборот агентлиги расмий равишда хабар берди.

 

Эндиликда, давлат олийгоҳлари ва касб-ҳунар ўқув юртларида таҳсил олаётган аёллар ҳомиладорлик даврида нафақат стипендия, балки яшаш учун етарли миқдордаги моддий ёрдам олишлари мумкин бўлади.

 

Авваллари ҳомиладор талабаларга тўланадиган пул миқдори уларнинг оладиган стипендиясига қараб белгиланар эди. Бу эса кўп ҳолларда 9 мингдан 23 минг рублгача бўлган (тахминан 1,3 млн сўмдан 3,2 млн сўмгача).

 

Янги тартибга кўра эса, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб бу миқдор ҳар бир минтақанинг яшаш даражасига боғлиқ ҳолда қайта ҳисобланади. Ўртача миқдор эса 90 минг рубль (тахминан 12,4 миллион сўм) атрофида бўлиши кутилмоқда.

 

Янги тўловлар ҳақида қисқача:

 

– Амал қилиш санаси: 2025 йил 1 сентябрдан.

 

– Кимларга: давлат ўқув юртларида ўқиётган ҳомиладор талабаларга.

 

–  Миқдор: ўртача 90 минг рубль (тахминан 12 420 000 сўм – 1 рубль = ~138 сўм).

 

– Олдинги тартиб: 9 000 – 23 000 рубль (1,2 – 3,2 млн сўм).

 

Бу янгилик талабалар орасида ижобий кутиб олинди. Яшаш шароитлари мураккаб бўлган, айниқса ётоқхоналарда истиқомат қилаётган талаба аёллар учун бу катта ёрдам бўлади.

 

Қонун ҳужжати ҳақида:

 

Ушбу қарор Россия Давлат Думаси томонидан тасдиқланган ва Россия Федерацияси Федерация Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган. Қонун расман кучга киришидан олдин Россия Президенти томонидан имзоланиши кутилмоқда. (ТАСС манбаси).