2025 йилда Таянч ва ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларининг натижалари қуйидаги тартибда баҳоланади.
Кириш имтиҳонларини баҳолаш жараёнида саволларнинг мураккаблиги ва ечиш босқичлари ҳисобга олиниб, 1,1 ва 2,1 баллик тизимда баҳоланади.
Масалан, 5-синфга кириш имтиҳонлари қуйидагича баҳоланади:
Математика — 30 та савол:
12 та савол — 1,1 балл
18 та савол — 2,1 балл
Умумий балл: 51 балл
Инглиз тили — 15 та савол:
6 та савол — 1,1 балл
9 та савол — 2,1 балл
Умумий балл: 25,5 балл
Жами иккала фан бўйича максимал балл: 76,5 баллни ташкил этади.
Барча синфлар кесимида максимал балл 76,5 баллни ташкил этади.
