Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат мактаби ташкил этилади

Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат мактаби ташкил этилади

Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилади. Бу ҳақда президент ахборот хизмати хабар берди.

 

 

2025 йил 28 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишган.

 

 

Мазкур тақдимот давомида давлат раҳбари Андижон вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев хотирасини абадийлаштириш ташаббусини илгари сурган. Шу муносабат билан, Андижон шаҳридаги санъат мактаби негизида Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат олий мактаби ташкил этилиши белгиланган.

 

 

Янги ташкил этилаётган олий таълим муассасасида илмий-ижодий лаборатория фаолияти йўлга қўйилиб, Шерали Жўраев ижодига оид «Олтин фонд» яратилади. Замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилиб, иқтидорли ёш ижодкорлар ундан имтиёзли фойдаланиши мумкин бўлади.

 

 

Шунингдек, ҳар йили Шерали Жўраев номидаги миллий қўшиқчилик танловини ўтказиш режалаштирилган.