2025/2026-ўқув йили учун давлат гранти квотаси улушининг чегараси (фоизгача) тақсимоти тасдиқланди

2025/2026-ўқув йили учун давлат гранти квотаси улушининг чегараси (фоизгача) тақсимоти тасдиқланди

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасасининг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотаси улушининг таълим соҳалари ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти (илова) эълон қилинди.

 

 

Ҳужжат билан танишиш

 

Давлат гранти учун чегара нима дегани?

Олий таълим муассасасининг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотаси улушининг чегараси қаторидаги рақамлар фоизни англатади. Яъни маълум бир олийгоҳнинг қайсидир йўналишига ажратилган квотанинг шунча фоизи миқдорида грант ажратилиши мумкин.

 

 

Мисол учун,

 

 

• Юриспруденция учун жами давлат гранти квотаси  145 та;

 

• Юриспруденция учун давлат гранти улуши чегараси — 10%;

 

• Тошкент давлат юридик университети юриспруденция квотаси — 550 та.

 

2025/2026-ўқув йили учун давлат гранти квотаси улушининг чегараси (фоизгача) тақсимоти тасдиқланди

 

Масалан, юриспруденция учун бир олийгоҳ кесимида 10 фоизлик грант чегараси белгиланибди. Бу дегани, битта олийгоҳ ўзи учун учун ажратилган квотанинг максимум 10 фоизини юриспруденция учун давлат гранти шаклида олиши мумкин, қолгани контракт бўлади.

 

 

Яна бир мисол тариқасида, Тошкент давлат юридик университети юриспруденциясига жами 550 та квота ажратилган. Бу грант ва контракт учун жами квота ҳисобланади.

 

 

ТДЮ мана шу 550 та квотанинг максимум 10% қисмини юриспруденция йўналиши учун грант шаклида олиши мумкин. Демак, Юридик университетга топширган абитуриентлар 55 тагача грант олиши мумкин. Юриспруденциянинг қолган 495 та квотаси контракт бўлади.

 

 

55 та бу максимум чеклов. Грант ундан камроқ ҳам бўлиши мумкин, бу абитуриентлар олган балларга боғлиқ. Агар юриспруденция учун ажратилган жами 145 та грантнинг 55 тасини ТДЮ олса, қолган 90 таси бошқа олийгоҳларнинг юриспруденция йўналишида юқори балл олган абитуриентларга ажратилади.