Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан умумий ўрта таълим мактабларининг 2025 йил 9-синфини битирган ўқувчиларини 519 та техникумнинг бирида ўқиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш 10 августга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Битирувчилар давлат гранти асосида кундузги ёки дуал таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилинади.
Бундан ташқари, улар 14 та техникумда ташкил этиладиган халқаро таълим дастурига грант асосида ўқиш учун ҳам 10 августга қадар my.edu.uz платформаси орқали онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.
Таълим шакли: кундузги
Талабгорлар кўрсатилган платформага:
– туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
– 3×4 ҳажмидаги фотосурат киритишлари керак бўлади.
