Хабарингиз бор, жорий йилнинг июль ойида «Жасорат мактаблари»га кириш учун икки босқичли (тест, жисмоний тайёргарлик) имтиҳонлар бўлиб ўтган эди.
Мазкур синовлар якуний натижалари билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Рўйхатдаги алоҳида ранг белгилари қуйидаги маънони англатади:
яшил ранг — ўқишга қабул қилинган;
сариқ ранг — номзоднинг эгаллаган бали бошқа номзодлар билан тенг келганлиги сабабли қўшимча равишда жисмоний тайёргарлик имтиҳони топшириш талаб этилади;
оқ ранг — ўқишга киришга тавсия этилмаган.
Маълумот учун: имтиҳон якуний натижаларига кўра, квота доирасида баллари тенг бўлган номзодлар учун жисмоний таёргарликдан қўшимча спорт синовлари бўлиб ўтади. Унинг ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида қўшимча маълумот берилади.
