Мутахассислар 13 ёшгача бўлган болаларнинг смартфондан фойдаланишини тақиқлашни тавсия беришмоқда

Мутахассислар 13 ёшгача бўлган болаларнинг смартфондан фойдаланишини тақиқлашни тавсия беришмоқда

Бутунжаҳон миқёсида 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирокида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 13 ёшгача бўлган болаларнинг смартфони бор бўлса, катта ёшга етганларида руҳий саломатлик ва таълим олишда салоҳият даражаси паст бўлиши каби жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

 

 

Journal of Human Development and Capabilities (Инсон Ривожланиши ва Салоҳияти Журнали) илмий нашрида чоп этилган мақолада айтилишича, 18–24 ёш оралиғидаги ёшларда смартфонни 12 ёш ёки ундан илгари олганлар орасида турли хил ёмон фикрлар, тажовузкорлик, ҳаётдан узилиш, ҳиссиётларини жиловлай олмаслик ва ўзини қадрсиз ҳис қилиш ҳолатлари анча юқори эканлиги қайд этилган.

 

 

Тадқиқот шуни кўрсатдики, бу салбий ҳолатлар асосан эрта ёшда ижтимоий тармоқларга кириш, вертуал ўйинларни доимий ўйнаш, уйқу бузилиши ва оилавий муносабатлардаги муаммолар билан бевосита боғлиқ.

 

Мутахассислар 13 ёшгача бўлган болаларнинг смартфондан фойдаланишини тақиқлашни тавсия беришмоқда

 

Ушбу тадқиқотни олиб борган Sapien Labs илмий маркази — руҳий саломатлик бўйича дунёдаги энг катта маълумотлар базасига эга Global Mind Project асосида ишловчи тадқиқотчилар жамоаси — келажак авлодларнинг руҳий саломатлигини ҳимоя қилиш учун зудлик билан чора кўришга чақирган.

 

 

Тадқиқот муаллифи, Sapien Labs асосчиси ва бош олими нейробиолог Dr Tara Tiagarajan қуйидагиларни таъкидлаган:

 

«Маълумотларимиздан келиб чиқиб айта оламизки, ёшликдан смартфондан фойдаланиш ва ижтимоий тармоқларга кириш имконияти, руҳий саломатлигида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Бу эса фақат депрессия ёки хавотир каби классик симптомларда эмас, балки тажовузкорлик, ҳаётдан узилиш каби хавфли белгилар билан намоён бўлмоқда. Бу аломатлар одатда стандарт руҳий саломатлик скрининглари орқали аниқланмайди, аммо жамият учун катта таҳдид туғдириши мумкин.»

 

Тадқиқотнинг асосий хулосалари қуйидагилардан иборат:

 

— смартфонни 13 ёшдан олдин олган ёшларда Mind Health Quotient (МҲҚ) — руҳий саломатлик кўрсаткичи — сезиларли даражада паст бўлган. Масалан, 13 ёшида смартфон олганлар ўртача 30 балл тўплаган бўлса, 5 ёшда олганлар бор-йўғи 1 балл олган;

 

— эрта смартфондан фойдаланиш қизлар орасида ўз-ўзини қадрлаш, ҳиссий бардошлик ва ўзига салбий муносабатдалиги сезилган бўлса, ўғил болаларда эса тинчлик, эмпатия ва ҳиссий барқарорликда пасайиш кузатилган;

 

— эрта ижтимоий тармоқларга киришнинг салбий таъсири оиладаги муносабатлар ёмон бўлиши, уйқунинг бузилиши каби сабабларга кўпроқ боғлиқ эканлиги аниқланган.

 

 

Dr Tara Tiagarajan шундай дейди:

 

«Бу натижалар қанчалик кучли чиққанини кўриб дастлаб ҳайрон қолдим. Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрганингизда, ҳали ҳаётий тажрибаси шаклланмаган ёш онгнинг онлайн муҳитга кўпроқ таъсирчан бўлиши табиий ҳисобланади. Бироқ, шуни ҳам тан олиш керакки, бугунги ёшлар руҳий саломатлигига фақат смартфонлар эмас, балки бошқа омиллар ҳам салбий таъсир қилмоқда. Шунга қарамай, бизда мавжуд бўлган далиллар асосида ҳаракат қилмаслик – бу муаммони янада чуқурлашишига олиб келиши мумкин.»

 

Тадқиқотчилар рақамли саводхонлик ва руҳий саломатлик бўйича мажбурий таълим жорий этиш, ижтимоий тармоқларда ёшга оид чекловларга риоя қилиш кераклигини тавсия беришмоқда.

 

 

Бугунги кунга келиб, кўплаб мамлакатлар мактабларда смартфонлардан фойдаланишни чеклаётган бўлсада, бу ҳали етарли эмас. НидерландияФранцияИталия ва Янги Зеландия мактабларида аллақачон бундай чекловлар жорий этилган. Яқинда Нью-Йорк штати АҚШдаги бир қанча мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаганини эълон қилган.

 

Мутахассислар 13 ёшгача бўлган болаларнинг смартфондан фойдаланишини тақиқлашни тавсия беришмоқда

 

Dr Tara Tiagarajan сўзининг якунида шундай дейди:

 

«Болаликдан смартфондан фойдаланиш орқали бола сунъий интеллект (AI) ишлатиладиган рақамли дунёга, яъни интернетдаги ижтимоий тармоқлар, ўйинлар, видеолар ва бошқа иловаларга жуда эрта кириб бормоқда. Бу эса йиллар давомида шаклланиб секин-асталик билан боланинг руҳий ҳолатига ёмон таъсир кўрсатмоқда. Биз бу хавфларни энди эътиборсиз қолдиролмаймиз. Вақтида чора кўрилмаса, бутун жамият учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.»