Ўқишга қабул қилишда минимал ўтиш балли нимани белгилайди?

Ўқишга қабул қилишда минимал ўтиш балли нимани белгилайди?

Ҳар йили тест синовларида минимум балл чегараси қўйилади. Шунингдек, Давлат қабул комиссияси тегишли баёни билан 2024-2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига минимал ўтиш баллари тасдиқланган. Унга кўра:

 

– давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36%);

 

– тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30%) этиб белгиланди.

 

Минимал ўтиш балли бу — абитуриентнинг ўқишга қабул қилиниши учун йиғиши шарт бўлган энг паст балл. Яъни, абитуриент натижаси билан белгиланган квотада турган бўлса ҳам, агар минимал балл ва ундан юқори натижани қайд этмаган бўлса, у талабаликка тавсия этилмайди.

 

Бу нима дегани?

 

Масалан, «Халқаро журналистика» йўналишига жами 24 та квота ажратилган бўлиб, абитуриент 56,7 баллдан кам натижа билан квотада контрактда турган бўлса ҳам, у талабаликка қабул қилинмайди. Ёки абитуриент 68 баллдан паст балл билан грант квотасида турган бўлса ҳам, у грантда эмас, контрактда ўқийди. Чунки белгиланган минимал баллдан паст натижани қайд этган.

 

Эслатма! Жорий ўқув йили учун ҳозирча минимал ўтиш балли эълон қилинмади.