Болаларни боғчаларга жойлаштиришда қандай имтиёзлар бор?

Болаларни боғчаларга жойлаштиришда қандай имтиёзлар бор?

Мактабгача таълим муассасаларига фарзандини жойлаштиришда айрим тоифадаги оилалар учун имтиёзлар белгиланган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлим бошлиғи Гулбаҳор Парпиева кенг жамоатчиликка тушунтириш берди.

 

 

 Қуйидаги ҳолатларда болалар имтиёз асосида навбатга қўйилади:

 

1. Ота-онаси биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган фарзандлар.

 

2. Кўп болали оилалар (Оила кодексининг 41-моддасига кўра 4 ва ундан ортиқ фарзандли оила).

 

3. Ҳарбий хизматчилар ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари.

 

4. Етим болалар ва ота-онаси қарамоғисиз қолган болалар.

 

5. “Аёллар дафтари”га киритилган, боқувчисини йўқотган аёлларнинг фарзандлари.

 

6. Зўравонлик ва тазйиққа учраган аёлларнинг фарзандлари (янги тартиб асосида).

 

7. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган кам таъминланган оилалар фарзандлари.

 

 

 

Бу тоифадаги болалар исталган мактабгача таълим ташкилотларига имтиёз асосида навбатга қўйилиши мумкин.

 

 

2 ёшли болаларни боғчага бериш мумкинми?

 

 

Ҳа, мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 87-сонли фармонига асосан, зарур шароитлар мавжуд бўлган мактабгача таълим ташкилотларида пуллик хизмат асосида 2 ёшли болалар учун гуруҳлар ташкил этилиши белгиланган.

 

Айни пайтда Тошкент шаҳрида шундай 6 та мактабгача таълим муассасасида 8 та махсус гуруҳ фаолият юритмоқда.