Жорий ўқув йилидан бошлаб грантлар қайта тақсимланишни бошлайди. Яъни, яхши ўқиган талабалар грантга чиқади, ёмон ўқиганлар контрактга тушади. Президент фармонида ижтимоий-рағбатлантирувчи грант соҳиби бўлган талабаларга давлат гранти уларнинг ўқиш даври учун тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши белгиланган.
Ижтимоий-рағбатлантирувчи грант (ИРГ) нима дегани?
Ижтимоий рағбатлантирувчи грант — қонунчиликда белгиланган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ва мақсадли қабул доирасида талабаликка қабул қилинган талабаларга, шунингдек, тармоқ ва соҳаларнинг, давлат органлари ва ташкилотларининг грантлари соҳиблари учун ажратилади. Яъни, қайсидир талаба қўшимча квота орқали грантга кирган бўлса, ўша ижтимоий рағбатлантирувчи грант олади.
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари ҳақида
«Темурбеклар мактаби» битирувчилари ўтган йилги қабулга қадар умумий квотада барча талабалар билан грант ўрни, умуман ўқишга киришда билим синашар эди. Аммо, 2024-2025-ўқув йилидаги қабулдан бошлаб, «Темурбеклар мактаби» битирувчилари учун алоҳида квота ажратилиш бошланди. Энди улар умумий квота доирасида грант ёки контракт ўрни учун бошқа абитуриентлар билан беллашмайди.
Шунингдек, бу имтиёз битирувчиларга 4 йиллик грант беришни ҳам таъминлайди.
Ҳуқуқшунос Хуснудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, бир қанча ушбу имтиё билан талаба бўлган ёшлар «олийгоҳ раҳбарияти ТМ битирувчиларига ҳам грант тақсимлашда қатнашишини, ариза юбориши кераклигини айтишган. «Ўтган йили сиз бошқача ёзгандингизку, лекин амалда умуман бошқача бўляпти», деб мурожаат қилишган.
