2025-2026 ва келгуси уч ўқув йилида давлат олий таълим ташкилотлари бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари:
2025/2026-ўқув йили учун – 35 500 та;
2026/2027-ўқув йили учун – 36 023 та;
2027/2028-ўқув йили учун – 36 460 та;
2028/2029-ўқув йили учун – 36 761 та.
Қуйидаги файлда қайси таълим йўналишига нечта давлат гранти ажратилганини билиб олишингиз мумкин:
Бакалавр грант 4 йиллик — Файлни юклаш
Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:
– республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
– давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
– Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.
@mandat_javobbot орқали қайси олийгоҳда қандай йўналишлар борлиги ва ҳар бирининг ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
