Курсдан-курсга қолдирилган талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкинми?

Курсдан-курсга қолдирилган талабалар ҳам ўқишини кўчириши мумкинми?

Ҳозирда хорижда ва республикадаги хусусий олийгоҳларда таҳсил олаётган баъзи талабалар ўз вақтида тўлов-контракт пулини тўламаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ўқишдан четлатилган.

 

Ушбу талабалар ўқишини кўчириши мумкинми?

 

Бунинг учун ўқиган даври кўрсатилган транскрипти (ёки академик маълумотнома) ҳамда талабалар сафидан четлатилганлиги тўғрисида буйруқ керак бўлади. Ушбу ҳужжатни ўқишни кўчириш аризасига илова қилади ҳамда имтиҳонларда бемалол қатнашиши мумкин. Бунда ҳуқуқий томонлама ҳеч қандай чеклов йўқ.

 

Шундан келиб чиқадики, ўқишдан четлатилган талабалар ҳам бемалол Республикасидаги давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириши мумкин.