2025 йилнинг 11 июль кунидаги ПҚ-222 сон ʼʼЎзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаъъги қарорига кўра, мустақиллик байрамига бағишланган чора-тадбирларни амалга оширишда бир неча йўналишларга эътибор қаратилиши қайд этилган.
Унга кўра, таълим соҳасидаги ўзгаришлар, мактабгача таълим тизимида қамров 2017 йилда 27 фоиздан ҳозирги пайтда 77 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етгани, ижод мактаблари, ихтисослашган мактаблар ва Президент мактаблари каби янги моделдаги мактаблар тизими пайдо бўлгани;
Соғлиқни сақлаш, илм-фан, IТ, маданият, адабиёт ва санъат соҳалари ривожига ҳам катта эътибор берилаётгани, Париж Олимпиадаси ва Паралимпиадасида спортчиларимиз илк бор кучли ўн бешталикдан жой олгани, футбол бўйича 17 ёшгача ўсмирлар жамоамиз, шунингдек, миллий терма жамоамиз Ўзбекистон тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгани;
«Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» деган шиор остида навқирон авлодимизнинг замонавий билим ва касб-ҳунарлар, она тили билан бирга хорижий тилларни, ИТ технологияларини эгаллашлари, тадбиркорлик билан шуғулланишлари, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиб берилаётгани, бунга жавобан ўғил-қизларимиз турли соҳаларда дастлабки ютуқларни қўлга киритаётгани каби йўналишларга эътибор қаратилади.
