Имтиҳонга киришдан олдин ҳаяжонланиш – бу жуда оддий ҳолат. Бу муваффақиятга эришишга бўлган хоҳиш ҳамда имтиҳоннинг аҳамиятини англашнинг белгисидир. Лекин, ҳаяжонни назорат қилиш ва уни инсон ўз фойдасига ишлатиши муҳим.
Имтиҳон олдидан ҳаяжонни енгишга ёрдам берадиган баъзи самарали тавсияларни келтириб ўтамиз:
Тайёргарлик:
– Яхшилаб тайёрланиш: имтиҳон материалларини яхшилаб ўрганиш ўзига бўлган ишончни оширади ва ҳаяжонни камайтиради.
– Ўзига ишониш: имтиҳон учун яхши тайёрланган инсон ўзига ишониши ва тестдан қўрқамаслиги керак.
– Ўзини рағбатлантириш: имтиҳонни муваффақиятли топширишга ишонишга ёрдам берадиган ижобий фикрларни такрорлаш.
Имтиҳон куни:
– Яхши ухлаш: яхши уйқу инсон концентрациясини ва кайфиятини яхшилайди.
– Соғлом овқатланиш: тўғри ва соғлом овқатланиш инсонга сифатли энергия беради ва ҳаяжонни камайтиради.
– Эрта чиқиш: имтиҳон жойига эрта бориш тинчланиш ва инсонга ўзини яхши ҳис қилиш имконини беради.
– Чуқур нафас олиш: чуқур нафас олиш юрак уриши ва ҳаяжонни камайтиради.
– Қисқа муддатли дам олиш: имтиҳон бошланишидан олдин бир неча дақиқа дам олиш ва инсон ўзини тинчлантириши керак. Бир муддат ҳеч нарсани ўйламасдан, мия ва юракка тинчлик бериш фойдали.
Имтиҳон пайтида:
– Саволни диққат билан ўқиш: саволни тўлиқ тушунишганликка ишонч ҳосил қилиш керак. Агар савол бир ўқиганда тушунилмаса, яна қайта ўқиш зарур.
– Вақт тақсимотини қилиш: шошилмасдан ҳар бир саволга вақт ажратиш ва вақтни тўғри тақсимлаб олиш зарур.
Эслатма! Тестни ечиш ва жавоблар варақасини тўлдиришга умумий вақт берилади. Яъни, вариантларни жавоблар варақасига белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.
– Қийин саволлардан қўрқмаслик: қийин саволга дуч келганда, уни ўтказиб юбориш ва кейинроқ қайтиш керак. Бир саволга узоқ вақт ажратиш, қолган саволларга ҳам улгурмасликка олиб келиши мумкин.
Эслатма! Қийин саволни кейинга қолдирганда, уни қайта эслатадиган бирор белги қўйиш зарур.
Саволларни ечиб бўлгандан кейин, ечилмасдан қолиб кетган саволлар қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш учун саволлар китобига яна бир марта қараб чиқиш керак.
Муҳим! Тўғри вариантларни жавоблар варақасига кўчираётганда эътиборли бўлиш керак. Битта ўтказиб юборилган жавоб билан, қолганлари ҳам хато кетиши мумкин
Абитуриентларга эслатма! Унутманг, ҳаяжон – бу нормал ҳолат. Уни назорат қилиш ва ўз фойдангизга ишлатиш муҳим. Тайёргарлик, ижобий фикрлар ва ўзингизга ишониш сизга имтиҳонни муваффақиятли топширишга ёрдам беради.
