Жорий йилда неча нафар абитуриент муддатидан олдин максимал 189 баллга эга бўлган?

Жорий йилда неча нафар абитуриент муддатидан олдин максимал 189 баллга эга бўлган?

Жорий йилда 678 нафар абитуриент фанлар мажмуасига мос миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлгани сабабли тест синовларидан озод қилинган ҳамда уларга рухсатнома шакллантирилмаган. Улар қуйидаги баллар бўйича тақсимланган:

 

189 балл – 361 нафар;

180–189 балл оралиғи – 207 нафар;

170–180 балл оралиғи – 57 нафар;

160–170 балл оралиғи – 46 нафар;

150–160 балл оралиғи – 3 нафар;

126 балл (ижодий имтиҳон топширади) – 3 нафар;

96 балл (ижодий имтиҳон топширади) – 1 нафар.

 

Тест синовлари якунлангач, ушбу абитуриентлар қабулнинг иккинчи босқичида, 15 кун давомида қуйидагиларни танлайди:

 

– Олий таълим муассасаси
– Бакалавриат таълим йўналиши
– Таълим шакли
– Танлов устуворлиги

 

Эслатма! Белгиланган муддатда танловни амалга оширмаган юқоридаги тоифага кирувчи абитуриентлар олий таълим бакалавриати танловида иштирок эта олмайди ва талабаликка тавсия этилмайди.