Афғонистонда қизлар таълимини сақлаб қолаётган яширин радио

Афғонистонда қизлар таълимини сақлаб қолаётган яширин радио

Афғонистонда аёл-қизларга таълим олиш тизими тақиқланганига қарамай, аёл раҳбарлигидаги радио станция сабаб миллионлаб қизлар таълим олишни давом эттирмоқда.

 

 

Бегум радиоси, 2021-йил августидан бери ўрта мактаб таълими олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган 12 ёшдан катта қизлар учун математикагеография ва инглиз тили бўйича аудиодарслар узатмоқда. Ушбу радио орқали минглаб ўқувчи қизлар уйларида ўқишни давом эттирмоқда.

 

 

Радио дарслари орқали таълим олаётган қизлардан бири 16 ёшли Хафса:

 

«Акамларни мактабга кузатаётганда юрагим эзилади. Мен ҳам дарсларга қатнашишни, синфдошларимни соғинаман», — дейди.

 

Бегум — 2021 йил март ойида афғонистонлик Хамида Аман томонидан асос солинган француз нотижорат ташкилотига қарашли медиа платформадир. У нафақат қизлар учун радиоэшиттиришлар, балки Бегум Аcадемй номли онлайн таълим платформаси ва аёллар учун сунъий йўлдош телеканалини ҳам юритади.

 

 

2025-йил февраль ойида Афғонистон ҳукумати Бегум ва унга қарашли эркаклар учун мўлжалланган бошқа бир радио фаолиятини вақтинча тўхтатган. Лекин, орадан бир неча ҳафта ўтиб, айрим чекловлар билан эфирга қайтишига рухсат берилган. Кандаҳар ва Ҳелманд вилоятларида эса Бегум радиосига ҳали ҳам эфирга чиқиш тақиқланган.

 

 

Радио директори, 26 ёшли Сабба Чаман шундай дейди:

 

«Бизда танлов йўқ. Шунга қарамай, биз мослашамиз ва бу орқали қизлар учун таълимни сақлаб қоламиз.»