Пекин педагогика университети сунъий интеллект соҳасида ўқитувчиларни тайёрлаш дастурини ишга туширди

Пекин педагогика университети сунъий интеллект соҳасида ўқитувчиларни тайёрлаш дастурини ишга туширди

Пекин Педагогика университети мамлакатда биринчи бўлиб сунъий интеллект (SI) соҳаси бўйича ўқитувчиларни тайёрлайдиган бакалавриат дастурини ишга туширди.

 

 

Мазкур дастур Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлигининг 2024-йил охирида мактабларга сунъий интеллект ва илғор технологиялар билан боғлиқ фанларни босқичма-босқич жорий этишни топширганига жавоб тариқасида ишлаб чиқилган. Бироқ ушбу вазифани амалга оширишда техник ва методик билимларга эга малакали педагогларнинг етишмаслиги муаммо туғдирган.

 

 

Янги курс Пекин Педагогика университетида тармоқлараро модель асосида ташкил этилган. У сунъий интеллект бўйича асосий билимларни педагогика ва мактабларда дарс бериш методикаси билан уйғунлаштиради. Талабаларга таълим муҳитида сунъий интеллектни амалий қўллаш, рақамли воситалардан фойдаланиш, ўқув дастурларини мослаштириш ва лойиҳа асосидаги ўқитиш усуллари ҳам ўргатилади.