The Guardian нашри хабарига кўра, АҚШдаги илмий эркинликка босимлар сабаб деярли 300 нафар тадқиқотчи Франциядаги университетга мурожаат қилган.
2025 йил ёзида Франциянинг Aix-Марсеилле университети «Сафе Place for Science» («Илм учун хавфсиз маскан») деб номланган янги дастурини эълон қилган. Дастур АҚШда илм-фан ва академик эркинликка босим кучайгани сабабли, бу муҳитдан чарчаган олимлар учун «илмий бошпана» таклиф қилмоқда.
Guardian нашрининг ёзишича, АҚШда Президент Доналд Трамп иккинчи марта президент бўлгандан кейин илм-фанга ажратиладиган маблағлар қисқартирилмоқда, халқаро талабалар чекловларга дуч келмоқда, айрим илмий соҳалар ва мавзулар эса ҳатто тақиқланмоқда.
Тарихчи олим Браян Сандбергнинг сўзларига кўра:
«АҚШдаги тадқиқот ва олий таълим тизими бугун ҳақиқий таҳдид остида. Академик эркинлик тушунчаси ўз мазмунини йўқотмоқда.»
У Францияга кўчиб ўтиш истагини билдирган 300 нафар олимдан бири сифатида ушбу дастурга ариза топшириб, танловда 39 нафар финалчилар қаторига киритилган.
Дастур қандай ишлайди?
Aix-Marseille университети дастур доирасида 20 нафар тадқиқотчига 3 йиллик тўлиқ молиялаштириладиган илмий лавозим таклиф этмоқда. Қисқа муддат ичида дунёнинг нуфузли муассасалари – NASA, Columbia, Станфорд, Яле ва Жоҳнс Ҳопкинс университетлари олимларидан 500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган.
Университет президенти Эрик Бертон бу вазиятни тарихий нуқтаи назардан қуйидагича изоҳлаган:
«80 йил аввал АҚШ фашистик режим босими остидаги француз олимларини қабул қилган эди. Бугун эса тарих ортга қайтгандай — америкалик олимлар Франциядан илмий эркинлик излаб келмоқда.»
АҚШдаги олимлар нималардан хавотирда?
Илмий доирадаги бир нечта номзодлар, хавфсизлик сабабли, ўз номларини очиқлашдан бош тортган. Улардан бири, биологик антрополог Лизанинг айтишича:
«Айрим сўзлар энди грант аризаларида ишлатилмаслиги керак. Масалан: ъхилма-хилликъ, ъаёлларъ, ъЛГБТҚъ каби атамалар энди тақиқланган. Бу илмга цензура жорий этилиши демакдир.»
Иқлим бўйича тадқиқот олиб борувчи Жеймс эса шундай дейди:
«Америкада ҳар доим бироз анти-интеллектуал кайфият бўлган. Аммо ҳозир у очиқчасига кучаймоқда. Илм-фанга ишонмайдиганлар оз бўлиши мумкин, аммо улар жуда қудратли қатламга айланди.»
Олимлар оилалари билан кетмоқда
Олимлар нафақат ўзларини, балки бутун оиласини АҚШдан олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Аксарияти барқарор иш жойини, катта маошни ташлаб, эркин фикрлаш ва илмий тадқиқот имконияти учун Францияга кўчишга тайёр. Баъзилар бу қарорни «ташвишли, аммо муқаррар» деб атайди.
