Абитуриентнинг имтиҳонда қандай ҳуқуқлари бор?

Абитуриентнинг имтиҳонда қандай ҳуқуқлари бор?

Абитуриентлар тест жараёнида қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга:

 

– тест топшириқлари китобидан қоралама сифатида фойдаланиш;

 

– тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажариш, ундан сўнг тест материалларини тартиб билан гуруҳ назоратчисига топшириш ҳамда тест синовлари ўтказиладиган ҳудуддан чиқиб кетиш;

 

– тест ўтказиш ҳудудига имтиҳон бошланадиган вақтдан 1,5 соат олдин бориш;

 

– тестга фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари билан бориш;

 

– тест материаллари нуқсонсизлигини текшириш ва нуқсон борлиги аниқланса, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериш;

 

– жавоблар варақаси тўғри тўлдирилишини таъминлаш;

 

– тест топшириқлари китоби муқовасида ва жавоблар варақасида кўрсатилган тегишли жойларни расмийлаштириш.

 

Шунингдек абитурийнетлар тест давомида қуйидагиларга шахсан жавобгар ҳисобланади:

 

– жавоблар варақасини ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдириш;

 

– жавоблар варақасини букмаслик, маркер чизиғига ёзмаслик, жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик;

 

– жавоблар варақаси билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат бўлганлиги учун уни тўғри тўлдириш;

 

– белгиланган вақт тугагунига қадар тест топшириқлари китобида мавжуд тест топшириқларини бажарган ҳолда жавоблар варақасининг мос тартиб рақамидаги тегишли доирачаларини бўяб, тест топшириқлари китобини ва унга мос бўлган жавоблар варақасини гуруҳ назоратчисига топшириш.

 

Ҳар бир тест топшириғига 4 тадан («А», «Б», «C», «Д») муқобил жавоблар берилади.

 

Муҳим эслатма! Абитуриент томонидан ҳар бир тест топшириғига фақат битта жавоб белгиланиши шарт бўлиб, тест топшириқлари китобида тўғри деб ҳисобланган жавобларни жавоблар варақасидаги мос тартиб рақамли доирачадан биттасини бўяйди (жавоблар варақасида бўялган жавобларни ўзгартириш мумкин эмас).

 

Агар, жавоблар варақасидаги «белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан, битта тест топшириғига жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу тест топшириғига балл берилмайди.

 

Абитуриентнинг тест синовларини топшириш вақтида гуруҳдан чиқиши тақиқланади, чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди.

 

Тест материалларисиз, гуруҳ назоратчиси кузатуви остида гуруҳдан чиқиш ҳоллари бундан мустасно