Тошкентдаги давлат боғчасида тарбиячи ёрдамчиси болаларни қаровсиз қолдиргани учун интизомий жазога тортилди (видео)

Тошкентдаги давлат боғчасида тарбиячи ёрдамчиси болаларни қаровсиз қолдиргани учун интизомий жазога тортилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги бир боғчасида болалар қаровсиз қолгани акс этган видеолар тарқалган эди.

 

 

Кадрларда болалар боғчасининг дарвозалари охиригача очиқ экани, яқин атрофда машина тўхтаб тургани кўрилади. Ҳолбуки, яқинида мактаб ва боғча ҳам бор. Қўриқчи ходим эса жойида йўқлиги кўрсатилган.

 

 

Таъкидланишича, боғчада тўртта гуруҳ фаолият кўрсатади, улардан бирида 4 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бирга тарбияланади. Ҳодиса содир бўлган пайтда персоналдан фақат ошхона ходимаси бўлган, ва у тарбиячининг қаерда эканини билмаслигини айтган.

 

 

Вазият юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати изоҳ берди.

 

 

Маълум қилинишича, видеода қайд этилган ҳолат Янгиҳаёт туманидаги давлат мактабгача таълим муассасаларидан бирида рўй берган.

 

ʼʼЎрганиш давомида фуқаро Ю.Р. нинг фарзанди А.И. нинг тарбиячи ёрдамчиси С.Н. шу йилнинг 4 июль куни соат 7 ларда ишга келиб, соат 7.30 лар атрофида болаларни назоратсиз қолдирганлиги аниқланди.

 

Ташкилот маъмурияти томонидан иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани ва тарбияланувчиларни назоратсиз қолдиргани учун тарбиячи ёрдамчиси С.Н. га нисбатан интизомий чора қўлланилганлигини билдирамизʼʼ, — дейилади хабарда.