Аввалроқ, 1-июль куни АОКАда Таълимни ривожлантириш маркази томонидан ташкил қилинган «Ёш олимлар ва тадқиқотчилар мактаби» лойиҳаси бўйича давра суҳбати ташкил этилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Давра суҳбатда Олий аттестация комиссияси раиси маслаҳатчиси Баҳодир Жовлиев «Ёш олимлар ва тадқиқотчилар мактаби» лойиҳаси бўйича ёш олимлар ҳамда тадқиқотчилар учун муҳим бўлган бир қанча янгиликлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, янги қабул қилинаётган қарорда тизимдаги барча жараёнлар онлайн амалга оширилиши, уйда ўтирган ҳолатда ҳужжатларни тақдим этишдан тортиб, ҳимоя жараёнларини онлайн ўтказиш имкониятлари борлиги ҳақида таъкидлади.
Шунингдек, диссертацияларни илмий жамоатчиликнинг электрон экспертизасидан ўтказиш асосида хаттотлар сифати ва самарадорлигини таъминлашга оид механизм ишлаб чиқилаётганлиги келтирилган.
Бунда тадқиқотчиларнинг ҳимоя жараёнлари онлайн тарзда YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри ташкил этилади. Бу орқали бутун жамоатчилик тадқиқотларни ҳимоя қилиш жараёнларида бевосита иштирок этишлари мумкин бўлиши ҳақида маълум қилинди.
