Президентимизнинг шахсан ташаббуслари билан ташкил этилган «Президент иқтидорли фарзандлари» лойиҳаси доирасида ташкил этилган Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати, Сизни ўзининг профессионаллар жамоасига таклиф этади.
Жамоа Хорижда таълим олган ва амалий тажрибага эга бўлган юқори малакали ва фидойи педагогларни ишга таклиф қилади.
Мактабда қуйидаги фанлардан дарслар инглиз тилида ўтилади:
— Физика
— Кимё
— Биология
— Математика
— Компьютер технологиялари
— Халқаро сиёсат
— Бизнес бошқаруви
— Иқтисод
— Санъат ва маданият
— Тадқиқот
— Инглиз тили
Қуйидаги фанлардан дарслар ўзбек тилида ўтилади:
— Она-тили ва адабиёти
— Ўзбекистон ва жаҳон тарихи
Иккинчи хорижий тил сифатида ўтиладиган Француз ва Немис тили ўқитувчилари учун ҳам бўш иш ўринлари мавжуд
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
— IELTS 7.5 ва ундан юқори даражадаги инглиз тили сертификатига эга бўлиши
— Камида магистр даражаси (тегишли мутахассислик бўйича)
— 2 йилдан ортиқ педагоглик тажрибаси
— 9–11-синф ўқувчилари билан ишлашда ёндашув ва мураббийлик маҳорати
— Ўқувчиларни халқаро имтиҳонлар ва дунёнинг ТОП-10 талик университетларига тайёрлаш бўйича тажрибаси
— Хорижнинг нуфузли ТОП-300 талик Университетларида таҳсил олган бўлиши IB дастури асосида таълим бера олиш малакаси
Афзалликлари?
— Юқори ва барқарор маош
— Мамлакатдаги энг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш имконияти
— Замонавий ва илғор технологиялар билан жиҳозланган синфхоналар
— Халқаро Бакалавриат (IB) дастури асосида дарс бериш имконияти
— Ижодкорлик, ташаббус ва эркин педагогик методикаларни қўллаб-қувватлайдиган муҳит
— Касбий ўсиш, халқаро тажриба алмашуви ва доимий малака ошириш имкониятлари
Аризалар 2025-йил 15-июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар рўйхати:
— Инглиз тилидаги янгиланган CV
— Маълумотнома (объективка) охирги 3 ойда тушилган расм билан
— Инглиз тили сертификати (IELTS 7.5+, TOEFL iBT 109+) ёки унга тенглаштирилган сертификатлар)
— Бакалавр ва Магистратура дипломларининг нусхаси
— GRE (75+), GMAT (75+), SAT (1300+), TESOL, CELTA каби сертификати борларга устунлик берилади
