Хитойда дунёда биринчи бўлиб ой юзасини тақлид қилувчи илмий-синов базаси яратилди. Бу ҳақда Хитой Глобал Телевидение Тармоғи (CGTN) хабар берди.
Ушбу база ёрдамида мутахассислар сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ички қатламларини ўрганишни режалаштирмоқда.
Хитойнинг шимоли-шарқий Xeylungdyan ҳудудида Ойни ўрганишга ихтисослашган биринчи илмий-тадқиқот маркази иш бошлади. Бу марказ Пекин университети ҳамда яна етти олий таълим муассасалари, жумладан Chzetszyan университети, Harbin Политехника университети ва Sun Yatsen университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Яқинда ўтказилган тадқиқотларда Ой ва Марс остида лава каналларининг кенг тизимлари мавжудлиги аниқланди. Бу ер ости бўшлиқлари олимлар учун қизиқ, чунки улар Ой юзасидаги қаттиқ шароитлардан фарқ қилган ҳолда космик нурланишдан табиий ҳимоя қилади.
Ҳозирда технологиялар бошқа сайёра ва уларнинг йўлдошлари ички қатламларини чуқур ўрганишга имкон бермайди. Шу боис олимлар Хитой шимоли-шарқидаги Jingbo кўли атрофида шунга ўхшаш лава каналларини аниқлади.
Пекин университетининг компьютер фанлари мутахассиси Chjan Shanxan таъкидлаганидек, «Роботлар инсон ишлай олмайдиган сайёра ва Ой юзасида тадқиқот ишларини олиб бориши керак. Биз «Muraqʼiy» — эгилувчан манипуляторли мобил робот ва «Salamandra» — юмшоқ трансформацияланадиган роботни махсус олиб келдик. Келажакда роботларни Ойда транспорт, қурилиш ва разведка ишларида ишлатиш мумкин бўлади.«
Мутахассислар фикрича, ушбу илмий-синов базаси бир вақтнинг ўзида тажриба майдони ва ўқув маркази бўлиб, талабалар ғор атрофида сейсмограф ва оптик толали сейсмик қурилмаларни ўрнатишни ўрганмоқда.
Маълумот ўрнида, Сейсмограф — ер силкинишларини ўлчаш учун мўлжалланган қурилма. Сейсмографлар, одатда, сейсмик фаолиятни аниқлаш ва таҳлил қилишда, ер силкинишининг кучи, давомийлиги ва манзилини белгилашда ишлатилади.
Оптик толали сейсмик қурилмалар эса оптик толалардан фойдаланган ҳолда ер силкинишларини ўлчайди. Бу қурилмалар сейсмологик маълумотларни тўплаш учун оптик интерферометрия ёки бошқа оптик технологияларни қўллайди.
