Агентлик тизимидаги Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатининг 1-босқич кириш имтиҳонлари 12 июль куни 14 та ҳудудда ташкил этилади.
1-босқич имтиҳонлари Математика ва инглиз тили фанларидан ҳар бир фан бўйича 40 та топшириқдан иборат тест шаклида ташкиллаштирилади.
Математика учун – 90 дақиқа,
Инглиз тили учун – 40 дақиқа вақт ажратилади.
Биринчи босқич саралаш имтиҳони натижалари асосида 300 нафар энг юқори кўрсаткичга эга номзодлар саралаб олинади ва 2-босқичга тавсия этилади.
Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш учун талабгорнинг аризада киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома юборилади.
Шундан сўнг, қатнашчилар имтиҳон ўтказиладиган жой номи ва вақти тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган рухсатномани Шахсий кабинет орқали юклаб олишлари мумкин.
