Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Қонуни, 2023-йил 1-майдаги ЎРҚ-837-сон қарорга мувофиқ, туман ҳамда шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан бир шахс икки лавозимни эгаллаб туриши мумкин эмаслиги 2026-йил 1-январьдан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 120-моддаси 3-қисмига асосан вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгаши раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслиги ҳақидаги қоидалари белгилаб қўйилган.
Тегишли норматив-ҳуқуқий базани тайёрлаш, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг изчиллиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш зарурлиги муносабати билан ушбу қонунда келтирилган қоидалар туман ҳамда шаҳар вакиллик ва ижро этувчи давлат ҳокимияти органларига нисбатан 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши белгиланган.
