2024-йил 29-июлдан кейин олинган айрим тил сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

2024-йил 29-июлдан кейин олинган айрим  тил сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

«Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Қарор лойиҳасига кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларида хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор ёки амалда фаолият юритаётган педагоглар 3-бобда келтирилган хорижий тилни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим.

 

 

Ушбу мезон ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

 

 

2024 йил 29 июлдан кейин олинган  Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари хорижий тиллар ўқитувчиларини таълим ташкилотларига ишга қабул қилишда инобатга олинмайди;

 

 

– умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳиндий) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида Б+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади.

 

 

TOEFL iBT сертификатининг гапириш кўникмасида минимал балл бўлиши талаб қилинади;

 

 

– умумий ўрта, ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглардан Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг B2 ёки ундан юқори даражадаги сертификат билан биргаликда қабул қилинади ва уларга устама белгиланган тартибда тўланади.

 

 

Бунда тақдим этилган малака кўникмаси ва тил билиш сертификатлари олинган вақт оралиғи 1 йилдан ошмаслиги лозим.