Тест синовларига нима олиб кириш мумкин: абитуриентлар учун муҳим эслатма

Тест синовларига нима олиб кириш мумкин: абитуриентлар учун муҳим эслатма

Ёзги тест мавсуми яқинлашар экан, абитуриентлар нафақат ўз билимини, балки имтиҳон жараёнида амал қилинадиган тартиб ва қоидаларга бўлган эътиборини ҳам синовдан ўтказади.

 

 

Тест топшириш жараёнида баъзи нарсаларни ўзингиз билан олиб кириш мумкин бўлса, айримлари эса қатъиян тақиқланади. Қуйида тест синовларига рухсат этилган ва тақиқланган буюмлар рўйхати билан танишинг.

 

 

Тест топшириш ҳудудига фақатгина зарур ва рухсат этилган буюмлар билан кириш мумкин. Улар қуйидагилардан иборат:

 

 

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат — бу ID карта ёки паспорт бўлиши шарт.

 

– абитуриент рухсатномаси — тест топшириш жойи ва вақтини кўрсатиб берувчи ҳужжат.

 

– кепка ёки панама;

 

– оддий қўл соати — (электрон смарт-соат мумкин эмас);

 

– оптик кўзойнак — ( бошқа кўзойнаклар мумкин эмас);

 

– пул, дастрўмол ва калит.

 

 

 

Имтиҳон жараёнининг холис ва ҳалол ўтишини таъминлаш мақсадида қуйидаги буюмларни олиб кириш қатъиян тақиқланади:

 

 

– мобил телефон, планшет, смарт-соат ёки бошқа ҳар қандай электрон қурилмалар;

 

– шпаргалкалар, калькуляторлар ва шу каби ёрдамчи воситалар;

 

– ручка, сув, қоралама қоғоз — бу воситалар тест марказида тақдим этилади;

 

– Менделеев жадвали ёки физик катталиклар жадвали — ичкарида берилади;

 

– тиббий ниқоб — киришда махсус янгиси тақдим этилади;

 

– машина калити ёки пульти — кириш постида топширилади ва тестдан сўнг қайтарилади.

 

 

 

Тест тартиб-қоидаларига амал қилмаслик абитуриентнинг имтиҳон топшириш ҳуқуқидан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун рухсат этилган буюмларни олдиндан тайёрлаб қўйинг ва керакли ҳужжатларни унутмасликка ҳаракат қилинг.