«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми» юртимизда ўзининг юқори нуфузига эга бўлган пофессионал таълим ташкилотларидан бири ҳисобланади.

 

Ушбу таълим муассасаси 2024 йилда ташкил этилган бўлиб ўз олдига фан–тадқиқот–амалиёт занжири асосида юқори сифатли таълим стандартларига асосланган таълим бериш ҳамда талабаларнинг ҳар томонлама етук кадрлар этиб тайёрлаш бўйича стратегик мақсадларни қўйган.

 

Мазкур техникумга ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан, 10.05.2024 санасида №273087 рақамли лицензия тақдим этилган ва дипломи давлат профессионал таълим муассасалари қатори Ўзбекистон Республикасида 100 фоиз тан олинади.

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

Бугунги кунда ўқув муассасада 4 та йўналиш бўйича ўқув жараёнлари бевосита амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилмоқда:

 

50910204 – Фельдшерлик иши

50910401 – Фармация

50910203 – Ҳамширалик иши (Патронаж ҳамшираси);

40910203 – Ҳамширалик иши (Умумий амалиёт ҳамшираси).

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий маркази Қарши филиалида техникумнинг янгидан қурилган замонавий биносидаги ўқув аудиториялари, лаборатория хоналарида ёшларга узоқ йиллик тажрибага эга, малакали профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда.

 

Эндиликда талабалар, нафақат, «Нейромакс тиббиёт клиникасида, балки Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий маркази Қарши филиалида жойлашган янги ўқув биносида ҳам ўқиш ва амалиётни бир вақтнинг ўзида олиб боришлари мумкин.

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми» сифатли таълимни кафолатлайди. Бу ерда амалиёт ва назария бир вақтда олиб борилади.

 

Талабалар техникумнинг ўзида яратилган қулай шароитлар, чет элдан келтирилган тиббиёт жиҳозлари орқали бошланғич амалиётни ўрганишади.

 

Асосий амалиёт Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий маркази Қашқадарё филилали, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Нейромакс тиббиёт маркази ва вилоят тиббиёт бирлашмалари ва шу каби йирик касалхона ва клиникаларда ҳам беморлар билан, олий тоифали ҳамширалар билан ишлаб амалиёт ўташади, малакали шифокорлардан дарс олиб билимларини мустаҳкамлашади.

 

Ўқув муассасаси турли электрон ресурсларга бой базага уланган компьютер хоналари, тиббиёт хонаси, кутубхонаси, талабалар мустақил ўқиб шуғулланишлари, спорт билан шуғулланишлари, дам олишлари ва ўзаро фикр алмашиб таълим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!» «Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

Шунингдек, техникум узоқ ҳудудлардан келган талабаларнинг яшаши, дарслардан кейин ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар билан таъминланган шинам ётоқхонасига эга.

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми»нинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

1. Сифатли таълимни таъминлаш. Замонавий таълим дастурлари ва технологиялари орқали етук тиббиёт мутахасисларини яратиш.

 

2. Мамлакатда тиббиётнинг ривожланишига ҳисса қўшиш: Тадқиқот ва таълим фаолияти орқали энг янги тиббий технологиялар ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш. Тиббий хизмат сифатини яхшилаш учун тиббий амалиётни қўллаб-қувватлаш ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.

 

3. Талабаларга сифатли тиббий таълим бериш: Илғор техника ва технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларга кафолатланган таълимни таклиф этиш.

 

4. Битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш: Республикадаги талабни ўрганган ҳолда иш берувчилар билан техникум ўртасида шартномалар тузиш ва битирувчиларни бўш иш ўринларига йўналтириш.

 

5. Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда чет элдаги тиббиёт ходимига бўлган талабни ўрганиб битирувчиларни ривожланган мамлакатларга тажриба алмашиш мақсадида йўналтириш. Бунда: талабалар техникум томонидан ташкил этилган бепул хорижий тил курслари орқали чет тилларини ўзлаштириши мумкин бўлади.

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми – сифатли таълим, ишончли келажак!»

«Қарши тиббиёт техникуми»да талабаларни хорижий тилларни муккамал ўзлаштирган нафақат маҳаллий, балки халқаро меҳнат бозорида ҳам рақобатбардош кадрлар қилиб тайёрлаш, битирувчилар аҳоли саломатлигини биринчи ўринга қўядиган юқори салоҳиятли ва малакали кадрлар бўлиб етиши учун барча имкониятлар яратилган.

 

Шунингдек, техникумда ўқиш учун Аёллар ва ёшлар дафтарида бўлган 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизларга биринчи ўқув йили учун 50% чегирма ва ногиронлиги бўлган ўқувчиларга ҳар йили учун 20% чегирма ҳамда бир оиладан 2 нафар фарзанд ўқиса 1 нафарига 50% чегирма имконияти қилиб берилади.

 

Қўшимча маълумот учун:

 

+998886111700

+998773207828

Манзиллар:

 

Қарши шаҳри Ғофур Ғулом МФЙ, Миртемир кўчаси 17А уй;

Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси 85А уй

 

Таъсисчи: Аҳмедов Шаҳриёр Эгамназарович