Президент топшириғига асосан 2025 йил 18 июнь куни Қўшработ туманида таълим тизимини қўллаб-қувватлаш мақсадида 17 та янги мактаб-автобуслари топширилди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева ўзининг расмий телеграм каналида хабар берди.
Бу автобуслар тумандаги 20 та олис ҳудудларда жойлашган мактабларга қатновчи 750 нафардан зиёд ўқувчининг мактабга хавфсиз ва қулай шароитда етиб боришини таъминлайди.
