Президент фармойиши билан «Эл-юрт умиди» жамғармасига ижрочи директорнинг I ўринбосари тайинланди

Президент фармойиши билан «Эл-юрт умиди» жамғармасига ижрочи директорнинг I ўринбосари тайинланди

 

Президент Администрациясининг тегишли фармойишига мувофиқ, Даврон Жалилович Абдурашидов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директорнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

 

Д. Абдурашидов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тизимида фаолият юритган. Тайинловга қадар 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

 

Д. Абдурашидов Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эл-юрт умиди» стипендиати сифатида АҚШнинг Пенсилвания университетида магистратурада таҳсил олган.