ОТМ нинг бакалавриатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини қаердан билиш мумкин?

ОТМ нинг бакалавриатига рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини қаердан билиш мумкин?

Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сонини my.uzbmb.uz сайтининг «Статистика» бўлими орқали билиш мумкин.

 

 

Бунда уларнинг умумий сони, жинси ва таълим тили бўйича тақсимоти реал вақт режимида янгилаб борилади.

 

 

Маълумот учун, 18 июнь 12:35 ҳолатига кўра my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган жами абитуриентлар сони — 272 537 нафарни ташкил қилган.

 

 

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

 

 

Ўзбек тили — 239 799 нафар;

Рус тили — 27 304 нафар;

Қорақалпоқ тили — 4 598 нафар;

Бошқа тиллар — 836 нафар.

 

 

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

 

 

эркаклар — 124 547 нафар

аёллар — 147 990 нафар