Ўзбекистоннинг 12 та олийгоҳи халқаро рейтингда Топ-1000 талик рўйхатга кирди

Ўзбекистоннинг 12 та олийгоҳи халқаро рейтингда Топ-1000 талик рўйхатга кирди

 

Жорий йилнинг 18 июнь куни нуфузли халқаро рейтинг агентлиги Times Higher Education (THE) томонидан «Impact Rankings 2025» натижалари эълон қилинди.

 

 

Рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон олий таълим муассасалари минтақада энг юқори кўрсаткичларни қайд этиб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида мутлақ етакчига айланган.

 

 

Агентлик университетларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) қўшган ҳиссасини таҳлил қилган. Унда Ўзбекистоннинг 59 та ОТМ қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич минтақадаги энг юқори натижа ҳисобланади.

 

 

Ўзбекистоннинг 12 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг Топ-1000 талик университетлари рўйхатидан муносиб ўрин олган. Улар орасидан 3 та университет рейтингнинг энг юқори — 201–300 ўринлар бандида қайд этилган:

 

 

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 201–300

 

Ўзбекистон Миллий университети – 201–300

 

«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети – 201–300

 

Тошкент давлат юридик университети – 301–400

 

Самарқанд давлат университети – 401–600

 

Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 401–600

 

Бухоро давлат университети – 601–800

 

Самарқанд давлат тиббиёт университети – 601-800

 

Навоий давлат университети – 801-1000

 

Тошкент давлат педагогика университети – 801-1000

 

Тошкент давлат техника университети – 801-1000

 

Тошкент ахборот технологиялари университети – 801-1000

 

 

Маълумот ўрнида, 2021 йилда эълон қилинган «THE Impact Rankings» рейтингидан юртимизнинг 12 та, 2022 йилда 30 та, 2023 йилда 47 та, 2024 йилда эса 53 та олий таълим муассасаси ўрин эгаллаган эди.