Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти 2025 йил 18-центабр куни «Олий таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар» мавзусига бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этилмоқда.
Конференциянинг мақсади: Олий таълим тизими кадрларининг малакасини ошириш масалалари бўйича профессионал мулоқот майдонини яратиш, ушбу соҳадаги долзарб муаммолар ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, таълим ва илмий муҳитдаги ўзгаришларга муваффақиятли мослашишга кўмаклашувчи инновацион ечимлар ва самарали тажрибалар билан ўртоқлашишдан иборат.
Конференция жойи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз.
Мақолаларни топшириш муддати: 2025 йил 1 августгача
Мақолаларни юбориш манзиллари:
Веб-сайт: www.conf.bimm.uz
Электрон почта: info@bimm.uz
Телефон: +998-71-203-01-28, +998-99-876-86-88
