ChаtGPT асосчиси 2030 йиллардаги сунъий интеллект ҳаёти ҳақида гапирди

ChаtGPT асосчиси 2030 йиллардаги сунъий интеллект ҳаёти ҳақида гапирди

 

ОpenАI технологик стартапи бош директори, ChatGPT «отаси» сифатида танилган Сэм Альтман яқин йилларда инсоният сунъий интеллект (СИ) технологияларининг кучли таъсирини чуқур ҳис эта бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда у ўз блогида ёзди.

 

 

Сэм Альтманнинг фикрича, сунъий интеллект дунёнинг ривожига турли йўллар билан ҳисса қўшади. Аммо энг катта ўзгариш илмий тараққиётнинг тезлашуви ва меҳнат унумдорлигининг ошиши орқали ҳаёт сифатининг сезиларли даражада яхшиланишида акс этади.

 

Сэм Альтманнинг фикрича, Сунъий интеллект инсоният ҳаётини қандай ўзгартиради?

«Келажак бугунгидан анча яхшироқ бўлиши мумкин», – дейди Альтман.

 

СhatGPT бугун миллионлаб одамларга кундалик ҳаётида хизмат қилмоқда ва уларнинг тобора мураккаблашаётган вазифаларини бажаришда ёрдам бермоқда.

 

ChаtGPT асосчиси 2030 йиллардаги сунъий интеллект ҳаёти ҳақида гапирди

 

Альтманнинг сўзларига кўра, ҳозирнинг ўзида нейротармоқлар дастурий кодлар ёзмоқда, 2026 йилга келиб эса янги ғояларни илгари суришга қодир тизимлар пайдо бўлиши мумкин. 2027 йилда эса жисмоний ишларни бажарувчи роботларнинг амалиётга жорий қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

 

 

Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект ёрдамида илгари қийин бўлган соҳалар — хусусан, дастурлаш ва ижод — оддий одамлар учун ҳам очиқ бўлади. Мутахассислар барибир устунликка эга бўлишади, аммо 2030 йилга келиб оддий инсон ҳам 2020 йилдагига нисбатан анча кўпроқ ишни амалга ошира олади.

 

Сунъий интеллект инсонни сиқиб чиқарадими?

ОpenАI раҳбари одамларни ҳаддан ташқари фантастик хаёлларга берилмасликка чақиради. Унинг фикрича, 2030 йилларда ҳаёт, асосан, ҳозиргидек қолади: одамлар оиласини севади, саёҳат қилади, ўйинлар ўйнайди. Бироқ айрим соҳаларда туб ўзгаришлар бўлади.

«Олимлар аллақачон сунъий интеллект ёрдамида иш унумдорлиги икки-уч баравар ошганини айтишмоқда. Агар илгари ўн йиллар талаб қиладиган тадқиқотларни бир йил ёки ой ичида бажарсак, тараққиёт суръатлари бутунлай бошқача бўлади», – дея ёзади Альтман.

 

У, шунингдек, жисмоний дунёда ҳам роботлар кўплаб ишларни бажара бошлашини башорат қилади.

«Агар дастлаб миллионлаб инсонқиёфали роботларни оддий усулда ишлаб чиқишимизга тўғри келса ҳам, улар кейинчалик бутун ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирини — фойдали қазилмаларни қазиб олиш, юк ташиш, заводларда ишлаш, янги роботлар, микрочип ишлаб чиқариш иншоотлари ва маълумотлар марказларини қуриш – ўз зиммаларига олишлари мумкин. Бу эса тараққиёт тезлигини тубдан ўзгартиради», – дейди у.

 

ChаtGPT асосчиси 2030 йиллардаги сунъий интеллект ҳаёти ҳақида гапирди

 

Альтманнинг фикрича, технологик ютуқларнинг тезлашиши ва сунъий интеллектнинг оммавийлашуви инсонни тарих чеккасига суриб қўймайди. Албатта, баъзи муаммолар, жумладан, «бутун бошли касб тоифаларининг йўқолиши» каби ҳолатлар бўлади, бироқ умуман олганда, дунё жуда тез бойиб боради.

 

«Янги кашфиётларга эришиш суръатлари ниҳоятда юқори бўлади. 2035 йилгача нимани кашф қилишимизни ҳозирдан тасаввур қилиш қийин. Эҳтимол, бир йили юқори энергияли физика соҳасида катта ютуққа эришамиз, кейинги йили эса коинотни мустамлака қилишни бошлаймиз.

 

Ёки материалшуносликдаги йирик ютуқдан сўнг, тез орада мия-компьютер интерфейсларининг янги авлодини яратамиз. Кўпчилик ҳаётини ҳозиргидек давом эттиришни афзал кўради, бироқ айримлар, эҳтимол, ъуланишъни танлайди», – деб хулоса қилади Альтман.

Сунъий интеллект ва келажак

Аввалроқ, NVIDIA компанияси бош директори ва ҳаммуассиси Женсен Хуанг ҳам инсонларни сунъий интеллект иш ўрнини тортиб олади деган қўрқувлардан воз кечишга чақирган эди. Унинг айтишича, сизнинг ишингизни СИ эмас, балки уни ўз фойдасига ишлата олган бошқа инсон эгаллаб олиши мумкин.