Хабарингиз бор, 5 июндан бошлаб Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатига қабул бошланган эди. Шу сабабдан, ушбу мактаб-интернатига аrizа.piimа.uz сайти орқали онлайн ариза топшириш бўйича видео-йўриқнома тақдим этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аризалар шу йилнинг 5 июнидан 25 июнигача онлайн тарзда my.gov.uz ҳамда аrizа.piimа.uz сайтлари орқали қабул қилинади. Мактабга 2025/2026 ўқув йили учун 60 нафар ўқувчи 9-синфга икки босқичли саралаш имтиҳони орқали қабул қилиниб, битирувчиларга халқаро диплом берилади.
Алоқа: @Аlberuniyaloqabot
Cаll-марказ: 1206 ёки +998 78 1137789
