Педагогларга малака тоифа сертификатлари тарқатилмоқда

Педагогларга малака тоифа сертификатлари тарқатилмоқда

 

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли низомнинг 8-10-бандларига кўра, таълим ташкилотларининг педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилиш тартиби белгиланган.

 

 

Жорий йилнинг март-апрель-май ойларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборилган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб қатор ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифалари берилди ҳамда уларга «Педагог кадрга тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Сертификат»лар расмийлаштирилган.

 

 

Мазкур ўқитувчилар ўз Сертификатларини шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.

 

 

Маълумот учун, низомнинг юқоридаги бандларида кўрсатилган педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг (pedagog.uzedu.uz/) расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.