Франциянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири «Yschool» университетида «Ўзбекшунослик» кафедраси очилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унинг очилиш маросимида «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг Туризм кафедраси мудири ва кафедра ўқитувчиси, ҳамда «Yschool» университети раҳбарияти қатнашган.
Тадбирда томонлар кафедранинг Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, ўзбек тили ва адабиётини Францияда кенг тарғиб қилишда фаол иштирок этиши режалаштирилган.
«Ўзбекшунослик» кафедрасига «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети томонидан Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиёти, туризм ва маданий меросига оид китоб ва альбомлар, шунингдек, ўзбек халқ амалий санъати намуналари ва буюк аждодларимиз суръатлари топширилган.
