2025/26 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олишади

2025/26 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари янги тартиб асосида тоифа олишади

Президентнинг «Умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига тоифа беришнинг (2 босқичли) янги тартиби ишлаб чиқилиши ва биринчи босқич (тест жараёнлари) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан, иккинчи босқич (амалий имтиҳон) Спорт вазирлиги томонидан ташкил этилиши тўғрисида хабар берган эдик.

 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг қарори қабул қилинди.

 

 

Қарор асосида умумий ўрта таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий имтиҳон синовларининг жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари ҳамда спорт турлари бўйича машқлар техникаси ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

 

 

биринчи босқичда – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида 40 та тест топшириғи берилади (40 тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

 

иккинчи босқичда – амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

 

 

Маълумот учун, мазкур баҳолаш мезонлари 2025 йил август декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадлар аттестациясидан бошлаб жорий этилади (январь июнь ойлари аттестациясида эса, ўтган йиллардагидек 50 та тест саволи берилади).