Ал-Беруний мактаб-интернатига янги ижрочи директор тайинланди

Ал-Беруний мактаб-интернатига янги ижрочи директор тайинланди

 

«Президент иқтидорли фарзандлари» ташаббуси лойиҳаси раҳбари Аҳмедов Жавоҳир Жамолович Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати ижрочи директори лавозимига тайинланди.

 

 

У бунга қадар Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

 

Маълумот учун, Жавоҳир Аҳмедов – иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. У 2018-2021 йилларда «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи, «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимларида меҳнат қилган.