Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан махсус сайт орқали 9-синф битирувчилари учун Ўзбекистон тарихи фанидан ўтказиладиган тест вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташланди.
Бунда ўқувчилар 3 ва 9-вариантлар асосида имтиҳон топширишлари маълум бўлди.
Маълумот учун: Якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлардан имтиҳон белгиланган кундан бир кун олдин қуръа ташлаш йўли билан (ёзма шаклда ўтказиладиган фанлар бўйича) шакллантирилган вариантлар орасидан 2 та вариант танлаб олинади.
