Самарқандда бир қиз 11-синф ўқувчиларини қасддан ургани бўйича вилоят ИИБ расмий маълумот берди (видео)

Самарқандда бир қиз 11-синф ўқувчиларини қасддан ургани бўйича вилоят ИИБ расмий маълумот берди (видео)

 

Ижтимоий тармоқларда «Кўча қизлари мактаб ўқувчи қизларини урди» сарлавҳаси остида қизларни уришгани тасвирланган видео тарқалди.

 

 

Мурожаатда келтирилишича, ҳолат жорий йилнинг 29 апрель куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани ММТБ га қарашли мактабда содир бўлган.

 

 

Унга кўра, қўшни маҳаллада яшовчи қизлар мактабга келиб, директордан икки ўқувчи қизларни бир амаллаб ташқарига чиқариб беришини ва барибир қизларни урмасдан кетмаслигини айтган. Мактаб директори эса дарс вақти бўлишига қарамасдан қизларни мактаб ташқарисига чиқариб берган.

 

 

Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди:

 

«2025 йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2007 й.т. фуқаро Э.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.

 

Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2007 й.т. фуқаро Э.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.