Жорий йилнинг 26 май куни 1-курс талабаси Шавкатов Мирзиёд киберспорт мусобақасида 3-ўринни эгаллади.
Renessans таълим университетида ўтказилган «УНИВEРСИТEТНИНГ ЭНГ ЯХШИ КИБEРСПОРТ ЖАМОАСИ» мусобақасида «PUBG» жамоаси 3-ўринни эгаллаган.
Тадбирни университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Нусратилла Баракаев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда аёллар бандлигини ошириш масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси Йўлдошева Умматой Тўлқиновна очиб берган.
Иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланган.

