Жорий йилда ёзги таътил кунлари қандай ташкил этилмоқда?

Жорий йилда ёзги таътил кунлари қандай ташкил этилмоқда?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мароқли ташкил этиш ҳамда соғломлаштириш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан:

 

– жорий йилда вазирлик тизимидаги 5 та дам олиш масканига 1 400 минг нафар бола қамраб олинади;

– тажрибали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда 47 та ихтисослаштирилган соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади;

– дам олувчи ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида оромгоҳларда иш олиб борувчи педагог ходимлар учун махсус услубий қўлланмалар етказилди;

– болалар ўртасида китобхонликни оммалаштириш мақсадида оромгоҳларга 65 минг дона болалар адабиётлари етказиб берилади;

– станционар оромгоҳларга жалб этилмаган болалар учун таълим муассасаларида 1 239 та соғломлаштириш майдончаси (бепул) ташкил этилиб, уларга 168 574 нафар бола жалб этилади;

– соғломлаштириш майдончаларида спорт, санъат ва ИТ йўналишлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда болаларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилади.

 

Шунингдек, 208 та «Турон» мактаб театри ва «Иқтидор» болалар ансамбли жамоаларининг театр ва концерт дастурлари уюштирилади.

 

Бундан ташқари 219 та «Баркамол авлод» болалар мактабида 3 турдаги тўгаракдан иборат қисқа муддатли «Ижодкор болалар оромгоҳи» фаолияти йўлга қўйилади.

 

200 нафар Мактаб «спорт клуби» аъзолари учун илк бора Зомин туманида жойлашган «Лочин» дам олиш масканида спорт машғулот йиғинлари ўтказилади ва йиғин якунлари бўйича мактаб миллий терма жамоси шакллантирилади.