Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь апрель ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 11,1 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этди.
Мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг январь апрель ойларига нисбатан 8,4 % га ошган.
Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, уларнинг улуши 2025 йилнинг январь апрель ойларида 46,8 % ни ташкил этди.
