Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлигининг 2025 йил 23 май 27қ/қ; 20-сонли «Умумий ўрта таълим мактаби негизида «Жасорат мактаблари» фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жасорат синфларига кириш учун номзодларнинг ҳужжатлари 20 кундан кам бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Унга кўра, жорий йилнинг 10 июнь кунига қадар «Жасорат синфлари»га ўқувчиларни саралаб олиш ва қабул қилишда биринчи босқич (жисмоний тайёргарлик) синовларини ўтказиш учун спорт турлари бўйича малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантирилади.
Номзодларнинг қуйидаги ҳужжатлари онлайн шаклда Агентликнинг расмий веб-сайти аrizа.piimа.uz орқали қабул қилинади:
– ўқувчиларнинг тегишли ўқув йили натижасига кўра баҳолар табелининг мактаб директори томонидан тасдиқланган нусхаси;
– имтиҳон рухсатномасини шакллантириш жараёнида фойдаланиш учун ўқувчиларнинг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;
– 086-U шакл бўйича тиббий маълумотнома;
– психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерларидан, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;
– ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун мобил телефон рақамлари.
Ҳужжат топшириш жараёнида ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) кириш имтиҳонлари шартлари ва талаблари билан танишганлиги тўғрисидаги онлайн офертани тасдиқлайди.
Ҳужжатларни белгиланган муддатларда, тўғри ва сифатли тақдим этиш бўйича масъулият ўқувчиларнинг ота-онаси (қонуний вакили) зиммасига юклатилади.
Ўқувчиларнинг ҳужжатлари ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилгандан сўнг (24 соат ичида) уларга ҳужжатлар қабул қилинганлиги, таҳрирлашга юборилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.
