Бухорода вояга етмаган ўқувчилар томонидан 23 та автомашина бошқариш ҳолатлари аниқланди

Бухорода вояга етмаган ўқувчилар томонидан 23 та автомашина бошқариш ҳолатлари аниқланди

 

Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари доирасида ўтказилган профилактик чора-тадбирлар давомида вояга етмаганларнинг автомашина бошқариш ҳолатлари аниқланди.

 

 

Унга кўра, жами 23 та ҳолатда вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан автотранспорт воситасини бошқариб юрганлик ҳолатлари қайд этилган.

 

 

Маълум бўлишича, аксарият ҳолатларда ота-оналар ўзи фарзандига автомашина бошқаришга рухсат берган. Ҳар бир ҳолат юзасидан ота-оналарга нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилган.