АҚШ ҳукумати Гарвард университетига чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ички хавфсизлик вазирлиги университетга хат йўллаб, алмашинув дастури бўйича талабаларнинг қабул қилинишига рухсат берувчи сертификат дарҳол бекор қилинишини билдирган.
Вазир Гарвард университетининг талабалар алмашинуви дастурини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатини бекор қилишни буюрди. АҚШда ўқишни режалаштираётган чет элликлар Ф ёки М тоифасидаги визани олиши керак. Бундай визани олиш учун эса, фақат талабаларни ва алмашинув дастури иштирокчиларини қабул қилиш учун сертификатланган (СEВП) таълим муассасалари зарур ҳужжатларни тақдим эта олади.
Бу Гарварднинг бундан буён чет эллик талабаларни ўқишга қабул қила олмаслигини англатади. Ҳозирда Гарвардда ўқиётган хорижликлар бошқа университетга ўтишга мажбур бўлади, акс ҳолда улар мамлакатда қолиш ҳуқуқини йўқотади.
Университет маълумотларига кўра, 2024-ўқув йилида Гарвардда 7000 га яқин хорижлик талаба таҳсил олган. Бу умумий талабалар сонининг 27,2 фоизини ташкил этади.
«Маъмурият Гарвардни зўравонликни ва антисемитизмни қўзғатиш ҳамда Хитой Коммунистик партияси билан алоқалар ўрнатишда айбдор деб ҳисоблайди, деди», — Кристи Ноэм.
У университетларга чет эллик талабаларни қабул қилиш ва юқорироқ контракт тўловларидан фойда олиш «ҳуқуқ эмас, балки имтиёз» эканини таъкидлади.
Университет ўз баёнотида Трамп маъмуриятининг бу қадамини ноқонуний деб атади.
«Биз Гарварднинг 140 дан ортиқ мамлакатдан келган, университетни ва ушбу мамлакатни беқиёс бойитадиган халқаро талабалар ва олимларни қабул қилиш қобилиятини сақлаб қолишга тўлиқ содиқмиз. Ушбу қасос ҳаракати Гарвард ҳамжамияти ва мамлакатимизга жиддий зарар етказиш билан таҳдид қилади ҳамда Гарварднинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказади», — дейилади баёнотида.
Ҳозирча АҚШ ҳукумати ҳам, Гарвард ҳам мазкур ҳолатга изоҳ бермаган. Эслатиб ўтамиз, 11 апрель куни Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига хат йўллаб, университет бошқарувида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, қабул сиёсатини ўзгартиришга чақирганди.
Маълумотларга кўра, ҳеч қанча вақт ўтар-ўтмас Калифорния федерал судьяси Гарварддаги хорижий талабалар ҳуқуқий мақомини бекор қилмоқчи бўлган администрация қарорини тўхтатиб қўйган. Яъни, ҳозир статусини ёқотадиган талабалар ушланиб депортация қилинишини музлатилган.
