Қибрай тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлими тасарруфидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг 7-«Д»синф ўқувчиси Тоҳиржон Раҳмонқулиев «EUROPEAN KIDS» чемпионатида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
У Италия давлатининг Рома шаҳрида 14-15 ёшлилар ўртасида ўтказилган «EUROPEAN KIDS» чемпионатда спортнинг Джиу-джитсу ММА тури бўйича иштирок этиб, фахрли 3- ўринни эгаллаган.
Изоҳ: ММА тури – бу «аралаш жанг санъати» ёки «аралаш яккакураш», турли жанг санъати техникаларини ўз ичига умумлаштирган спорт тури ҳисобланади.
