Вилоят ММТБ 20 млн сўмдан ортиқ маош олаётган устозлар рўйхатини маълум қилди

Вилоят ММТБ 20 млн сўмдан ортиқ маош олаётган устозлар рўйхатини маълум қилди

 

Сурхондарё вилоятининг айрим туманларидаги ўқитувчилар ҳозирда 20 миллион сўмдан ортиқ ойлик олаётган устозлар сафидан жой олган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ММТБ телеграм каналида хабар берди.

 

 

Аввалроқ, 15 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда Сурхондарё вилояти ММТБ бошлиғи Хусниддин Мамадиев Сурхондарёда 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар борлигини айтган эди.

 

 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Узун ва Сариосиё туманларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ўқитувчилар ҳозирда 20 миллион сўмдан ортиқ ойлик маош олаётган устозлар сафига қўшилган. Улар орасида тажрибали педагоглар, юқори натижаларга эришган фан ўқитувчилари, мактаб-интернатлар ва умумтаълим мактабларида самарали ишлаётган устозлар бор.

 

 

20 млн сўмдан ортиқ маош олаётган устозлар рўйхати:

 

 

1. Хамдамова Гулшан Жуммиевна – Шеробод тумани, 50-мактаб

 

2. Акбарова Дурдона Маҳмуджоновна – Шеробод тумани, 50-мактаб

 

3. Душанбеков Дилшодбек Олимжонович – Узун тумани, 29-мактаб

 

4. Мўминова Муҳайёхон Саминовна – Узун тумани, 29-мактаб

 

5. Усманова Муқаддамхон Мухтаровна – Узун тумани, 29-мактаб

 

6. Атабоев Адилбек Джалилович – Узун тумани, 34-мактаб

 

7. Бегмуратов Акмалжон Саидмуратович – Узун тумани, 40-мактаб

 

8. Қувондиқова Динора Каримовна – Узун тумани, 40-мактаб

 

9. Аметова Азима Джангабаевна – Узун тумани, 41-мактаб

 

10. Мирзаева Марғуба Тожмирзаевна – Узун тумани, 65-мактаб

 

11. Рахмонов Мансур Каримович – Узун тумани, 65-мактаб

 

12. Пирназаров Ихтиёр Махамаджон ўғли – Сариосиё тумани, 39-мактаб

 

13. Туропов Мирсодиқ Каттақулович – Музработ тумани, 7-мактаб (рўйхат давом эттирилади)